Хабар берганимиздек, 6-8 апрель кунлари Туркиянинг Анталья шаҳри дзюдо бўйича Гран-при мусобақасига мезбонлик қилади. Бугун ушбу мусобақада қатнашадиган терма жамоамиз делегацияси Туркия сафарига йўл олишди. 

"Туркиядаги Гран-прида илк бор иштирок этишим. Мен бу турнирга узоқ ва пухта тайёрландим. Умид қиламанки, Гран-прини терма жамоамиз билан юқори ўринларда якунлаймиз", – дейди бугун таваллад айёмини нишонлаётган терма жамоамиз аъзоси Муҳаммадкарим Хуррамов. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада юртимиз шарафини Достон Рўзиев, Мирзоҳид Фармонов, Суҳроб Турсанов, Муҳаммадкарим Хуррамов, Бекмурод Олтибоев, Диёра Келдиёрова ҳамда Гулноза Матниёзова ҳимоя қилишади. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98