Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Мусобақанинг дастлабки кунги баҳсларида ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфиллаев ҳам ўз иштирокини бошлаган эди. -60 кг вазн тоифасидаги полвонлар ўртасидаги баҳснинг "С" гуруҳи доирасида ўтказилган баҳсларда ҳамбюртимиз дастлаб, португалиялик Гонсалу Мансиньони иппон эвазига мағлуб этган ҳамюртимиз кейинги босқичда қирғизистонлик Отар Бестаевга вазаре баҳоси эвазига имкониятни бой бериб қўйди.

Шунингдек, аёллар ўртасидаги беллашувларда -48 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Маржона Салоҳиддинова ҳам дастлаб Австралия вакиласи Эмма Роузни қийинчилик билан мағлуб этган бўлса, мўғулистонлик Мунхбат Уранцецегга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98