Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг биринчи кун беллашувлари ўз якунига етди. Қувонарлиси, мусобақанинг илк куни терма жамоамиз учун омадли ўтди. 

-66 кг вазн тоифасида татамига чиққан вакилимиз Шаҳрам Ахадов шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишга муваффақ бўлди. Шаҳрам чорак финалгача йўлни мувоффақиятли босиб ўтди. Афсуски, бу босқичда бразилиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Қуръа эса унга ўтиш баҳси ва бронза медали учун кечадиган беллашувда мезбон спортчиларни рўбаро қилди. Бу қарама-қаршиликларда устун келган Аҳадов якунда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарила олди. Таъкидлаш жоиз, бу унинг учун иккинчи мусобақа мусобақа ва ўз иштирок этаётган бу турнирда ҳам медаль билан қайтадиган бўлди. 

"Шогирдимнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда шуни айтишими мумкинки, Шаҳрамдан бугун фақат олтин медаль кутгандим. Афсуски, бронза медали билан чекландик. Нолимаймиз ва ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Уни мағлуб этган бразилиялик курашчи ҳам анча тажрибали эди. Ваъда бераман, агар шогирдим у билан яна тўқнаш келадиган бўлса, бутунлай бошқача дзюдо кўрсатади ва уни, албатта, мағлуб этади", – дейди мураббий Мирали Шарипов. 

-60 кг вазн тоифасида беллашган вакилимиз Дониёр Султонбоев бу гал еттинчи поғона билан чекланди. Эслатиб ўтамиз, эртангги кун дастурида ҳамюртларимиздан Ғиёсжон Бобоев ҳамда Шарофиддин Болтабоев ҳам медаллар учун курашда иштирок этишади. Ушбу вакилларимизга ҳам омад ёр бўлсин! 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98