Бугун Франция пойтахтида дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи мусобақанинг биринчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, ушбу кун ҳамюртларимиз учун омадли якунланадиган бўлди.

-60 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан вакилимиз Шарофиддин Лутфуллаев мусобақанинг финалига йўл олди. Дастлаб кореялик Харим Лини мағлуб этган Шарофиддин кейинги даврада мезбонларнинг кучли полвонларидан бири Седрик Револни мағлуб этди. Ярим финалда бразилиялик Фелипе Пельм ҳам  доғда қолдирилгач, финал эшиги очилди. Юртдошимиз олтин медаль медаль учун кечадиган беллашувда япониялик Тору Шишиме билан рўбаро келади.

Шунингдек, бугун кураш олиб борган бошқа юртдошларимиз Сардор Нуруллаев (-66 кг) ва Ҳикматилла Тўраев (-73 кг) биринчи рақибларини мағлуб этишган бўлса-да, кейинги даврада мусобақа билан хайрлашишди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98