Шу йилнинг октябрь ойида Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига Ўзбекистон вакиллари ҳозирги кунга қадар жами 16 та лицензияни қўлга киритишди.

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионатида иштирок этаётган ҳамюртларимиз мусобақа якунига кўра иккита лицензияга (ўғил болалар ва қизлар) эга бўлишди.

Шунингдек, Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган боксчимиз Абдумалик Халаков ҳам Аргентинадаги нуфузли мусобақа йўлланмасига эга булди.

Шу тариқа, спортчиларимизнинг III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалари сони 16тага етди:

Оғир атлетика – 3 та
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш – 3 та
Академик эшкак эшиш – 3 та
От спорти (конкур) – 1 та
Таэквондо – 1 та
Спорт акробатикаси – 2 та
Спорт гимнастикаси – 2 та
Бокс – 1 та

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98