Велошоссе бўйича икки карра олимпиада ўйинлари совриндори ҳисобланган россиялик спортчи Ольга Забелинская энди халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Берилган маълумотларга қараганда 38 ёшли спортчи 5 июль куни Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган. Энди у расман Ўзбекистон номидан мусобақаларда иштирок этиши учун лиценциясини ҳам алмаштириши лозим. Бу масалада аллақачон халқаро велоспорт иттифоқига ариза топиширилган.

Хабарларга қараганда 4 август куни фуқаролиги бўлмаган ММА жангчиси Махмуд Муродовга ҳам Ўзбекистон паспорти берилган.

Маълумот учун, Муродов дунёдаги энг машҳур аралаш жанг мусобақаси ҳисобланган UFCда иштирок этган илк ўзбекистонлик ҳисобланади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98