Парадзюдо бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси 20−23 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Жахон кубогида еттита медални қўлга киритди. Ҳамюртларимиз битта олтин, тўртта кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлишди.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган бахсларда Рио-2016 Паралимпия ўйинлари ғолиби Шерзод Намозов (-60 кг) олтин медал, Ширин Шарипов (+100 кг), Феруз Сайидов (-73 кг), Нурбек Мирзаев (-81 кг) кумуш медал ва Ўткир Ниғматов (-66 кг) бронза медал соҳибларига айланишди.

Ферузахон Юсупова (+70 кг) финалда Жанубий Корея вакили Парк Хайонгга имкониятни бой бериб, мусобақа вице-чемпионига айланди. Севинч Салаева (-52 кг) озарбайжонлик Севда Валиевадан мағлубиятга учраб, бронза медали билан чекланди. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги жамоавий бахсларда жамоаларимиз иккинчи ўринни эгаллашди.

Мазкур нуфузли мусобақада 35та давлаттан 224 дунёнинг энг кучли паралимпия спортчиси иштирок этишди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98