Хабарингиз бор, 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида навбатдаги қишки олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Кўпчиликда ушбу мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга бериладиган медалларнинг дизайни ва кўриниши қизиқ бўлиши, табиий. Эътиборингизга яқинлашиб келаётган Олимпиаданинг медаллари ҳақида маълумот берамиз. 

Ушбу медаллар дизайнери Сук-Ву Лии, бўлиб олд томонида ёғоч ходалар устида Олимпиада халқаларини акс эттирган. Корейс маданиятига кўра, бундай ёғочлар ўз ҳаётини яхшилаш учун қилинадиган машаққатли меҳнатни англатади. Медалнинг орқа қисмида совриндор қайси йўналиш ва қайси тоифада шоҳсупага кўтарилганини англатувчи ёзув бор.  

Медалнинг диаметри 92,5 мм., қалинлиги эса 9,42 мм.ни ташкил қилади. Олтин медаль аслида кумушдан тайёрланган бўлиб, унининг устига қиймати 6 грамм бўлган тилла эритилиб, қуйиб чиқилган. Ушбу олтиннинг пробаси эса 999,9 га тенг. 1 медалнинг соф вазни 586 граммни ташкил қилган. 

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98