Россия Европа ўйинларига мезбонлик қилмоқчи

2018 йили футбол бўйича жаҳон чемпионатини юксак савияда ўзида қабул қилган Россия Федерацияси яқин йиллар ичида ҳам қатор йирик спорт тадбирларини ўзида ўтказмоқчи. Мана шундай мусобақалардан бири Европа ўйинлари. 

Россия спорт вазирлиги вакиллари 2023 йили бўлиб ўтадиган учинчи ёзги Европа ўйинларига Москва мезбонлик қилиши мумкинлиги ҳақида хабар беришмоқда. Ҳозирда бу таклиф атрофлича ўрганиб чиқилмоқда ва яқин ой ичида ишлаб чиқилган дастур билан ҳукуматга киритилади. Эслатиб ўтамиз, илк Европа ўйинлари 2015 йили Боку шаҳрида бўлиб ўтган ва кейинги қитъа Олимпиадасига Минск шаҳри мезбонлик қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!