Сиз футзал кўраётганингизда қишки Олимпиада очилиши қандай бўлди? (фото)

Бугун Тошкент вақти билан 16:00 да Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида навбатдаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзига хос тантанали ва айрим лаҳзалари билан ёдда қолган ушбу тадбирни юртимизда кўплаб спорт мухлислари футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини параллель келиб қолгани сабаб ўтказиб юборган бўлса керак. Эътиборингизга Олимпиада очилиш маросимидан ёрқин суратларни ҳавола қиламиз: 

Маросимнинг дастлабки қисмида корейс халқи маданияти ва тинчликка бағишлаб саҳналаштирилган томоша кўрсатилди. 

Корея Республикаси ва Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти мусобақани очиқ деб эълон қилишди. 

Бу эса КУН СУРАТИ! Корея Республикаси президенти КХДР раҳбари Ким Чен Ирнинг синглиси билан тинчликка келишиб, ўзаро қўл беришди! Маълумот учун, Ким Чен Ирнинг оиласи 1950 йилдан буён Жанубий Кореяга бирор марта ҳам ташриф буюрмаган эди. 

Трнасляцион камераларнинг эътибори арена марказида бўлди. Бироқ четдаги мана бундай кадрлар ўтказиб юборилди

Шундан сўнг иштирокчи терма жамоаларнинг паради бошланди. Парадда барчанинг этларини титратиб юборган сурат мана бу бўлди: хоккейчилардан иборат икки Кореянинг бирлашган жамоаси ва улар бир байроқ остида! Спорт – бу тинчлик, деган жумлалар ушбу Олимпиадада яна бир бор ўз аксини топди. 

Барчанинг ҳайратига сазовор бўлган чиқишлардан бири Тонга давлатидан келган мана бу шоввоз ижросида бўлди. Бу йигитни яхши эслаганлар бордир Пита Тауфатофуа Рио Олимпиадасида ҳам иштирок этиб, у ерда ҳам очилиш маросимида баданига кокос ёғи суриб чиққан эди. 

Маълумотларга кўра, очилиш маросими вақтида ҳаво ҳарорати цельсий бўйича -18 – -20 даража совуқ эди. Мана шундай ҳароратда яланғоч чиқишни қандай атаса бўлади? Таққослаб кўринг, 23 ёшгача бўлган футболчиларимизни кутиб олиш вақтида ҳам тахминан худди шундай ҳарорат кузатилган. Ёдингизга солиш учун ушбу спортчининг Риодаг чиқишини ёдга олиб, ҳозиргиси билан солиштирамиз. 

23-қишки Олимпия ўйинларида энг катта делегация билан иштирок этадиган жамоа

Бу эса ўзимизнинг Комилжон Тўхтаев ва камтарона делегациямиз

Россиялик Олимпиада атлетлари жамоаси. Ҳа, Россия терма жамоаси мусобақадан четлатигач, допингдан "тоза" чиққан спортчилари мана шундай нейтрал байроқ остида мусобақада қатнашишади.

Иштирокчи жамоалар паради ўз якунига етгач, мезбонларнинг фахрий спортчиси Юна Ким Олимпиада машъаласини ёқди. 

Шундан сўнг стадион узра мушакбозлик бошланди ва маросим ўз якунига етди. Эртадан қишки спорт турларига ихтисослашган сайёрамизнинг энг кучли спортчилари медаллар учун курашни давом эттиради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!