Бир неча дақиқа аввал Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида навбатдаги медаллар шодаси ўз эгасига топширилди. 

Чанғи икки кураши бўйича бўлиб ўтган беллашувда германиялик Эрик Френцель яна бир бор олтин медални қўлга киритди. Эрик 4 йил муқаддам ҳам ушбу йўналишда чемпион бўлганди. Ўрта баландликдаги трамплиндан сакраш ва 10 километрга чанғи пойгаси бўйича кетган баҳс немис атлети учун хайрли якунланди. Кумуш ва бронза медаллари япониялик Акито Ватабе ҳамда австриялик Лукас Клапферга насиб этди. 

Чанғи икки кураши. Эркаклар

1. Эрик Френцель (Германия)
2. Акито Ватабе (Япония)
3. Лукас Клапфер (Австрия)

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98