Пхёнчханда Олимпиадасининг учинчи кунида кечки дастурлардан ўрин олган барча беллашувлар навбати билан ўтказилмоқда. Аёллар ўртасида таъқиб пойгадан кейин эркаклар ҳам шу йўналишда куч синашишди. 

Спринтда 3та хато билан саккизинчи ўринда қолиб кетган франциялик биатлончи Мартен Фуркад бу гал юксак тажрибаси ва ўқ отишдаги ижобий натижалари билан кўнгилдагидек пойга ўтказа олди. Айнан мана шу икки омил эвазига у бугун Пхёнчханда ҳам олтин медални қўлга киритди. Таъкидлаш жоиз, бу Фуркад учун Олимпаидалардаги учинчи олтин медаль эди. Кумуш ва бронза медаллари мос равишда швециялик Себастьян Самюэльссон ҳамда германиялик Бенедикт Доллга насиб этди.

Биатлон. Таъқиб пойгаси, эркаклар.

1. Мартен Фуркад (Франция)

2. Себастьян Самюэльссон (Швеция)

3. Бенедикт Долл (Германия)

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98