Пхёнчхан-2018: Шон Уайт 3 карра Олимпиада чемпиони бўлди

Пхёнчхан Олимпиадасида бугун ўйналган дастлабки медаллар жамланмаси эркаклар ўртасида сноуборднинг хафпайп йўналишида бўлди.

Ўз йўналишида ғолибликка асосий даъвогар саналган америкалик сноубордчи Шон Уайт яна бир карра юқори маҳорат эгаси эканини исботлаб, олтин медалб эгаси бўлди. Таъкидлаш керак, Шон илгари Турин ва Ванкувер Олимпиадаларида ҳам чемпион бўлган эди. Кумуш медаль билан япониялик Аюми Хирано тақдирланган бўлса, австралиялик Скотти Жеймс бронза медалига лойиқ кўрилди. 

Сноуборд. Эркаклар, хафпайп

1. Шон Уайт (АҚШ)
2. Аюму Хирано (Япония) 
3. Скотти Жеймс (Австралия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!