Авиамодел бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди (фото)

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгашининг 2018 йилги спорт тадбирлари режасига асосан Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги автомобил мактаби негизида корд авиамодел бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги якунланди.

Мусобақанинг умумий натижаларига кўра 1-ўринни Фарғона вилояти жамоаси, 2-ўринни Тошкент шаҳри жамоаси ва 3-ўринни Самарқанд вилояти жамоаси эгалладилар. Ғолибларга "Ватанпарвар" ташкилотининг фахрий ёрликлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!