"Биз спорт билан ҳамнафас" мусобақалари ўтказилди

Пойтахтимизда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ва Уч тепа тумани 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томондан "Биз спорт билан ҳамнафас" шиори остида спорт тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад – навқирон авлоднинг ёзги таътил кунларида бош вақтларини унумли ўтказиш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш ва улар ўртасидан истеъдодли спортчиларни саралаб келгусида маҳоратли спортчилар этиб камол топтиришдир.

Тадбирда Уч тепа туманидаги маҳаллаларда истеъқомад қилувчи ёшлар спортнинг стол тенниси, футбол, шахмат ва шашка турлари бўйича ўзаро рақобатлашди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан кубок, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

photo_2018-07-27_14-51-42

photo_2018-07-27_14-51-38

photo_2018-07-27_12-10-41

photo_2018-07-27_12-10-42

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!