Тошкентда пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича давом этаётган Ўзбекистон чемпионатида микст, яъни аралаш жуфтлик баҳсларида ғолиблар аниқланди.

Ўнта жуфтлик қатнашган саралаш босқичи натижасига кўра, энг яхши натижага эришган бешта жуфтлик финалга йўл олди.

Андижон вилояти вакиллари Маҳкамбой Шарофиддинов ҳамда Муштарий Тошматова 19 имкониятдан сўнг 372,5 очко тўплашди ва тўртинчи ўринга эга бўлди.

Саралашда энг яхши натижага эришган Асадбек Обидов ҳамда Юлия Кондрашова жуфтлиги ҳам финалга муваққиятли юриш қила олмади. Улар 21 тадан имкониятдан сўнг 415,3 очкони қайд этишган.

 Хоразмлик Бекзод Рўзметов ҳамда Олима Комилова нишонга 24 маротадан ўқ узишди. 474,4 очкоси уларга иккинчи уринни тортиқ этишди. Тошкент вилояти спортчилари Равил Валиев ҳамда Зайнаб Пардабоева эса 480,1 очко жамғариб энг кучли жуфтлик бўлишди.

> Ўғил болалар беллашувларида ғолиблар аниқланди
> Қизлар беллашувларида ғолиблар маълум

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98