Аввал хабар берганимиздек, Руслан Кудаев бошчилигидаги шпага қуролида жанг қиладиган қиличбозларимиз Германиянинг Хайденхайм шаҳридаги жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида иштирок этишди. 

Дунёнинг энг кучли қиличбозлари жам бўлган мусобақада вакилларимиз ҳам ўз омадини синаб кўрдилар. Терма жамоамиз аъзолари орасида фақатгина Олег Соколов 1/64 финал босқичигача етиб бера олди. Гуруҳ босқичидан сўнг Олег дастлаб руминиялик, кейинги даврада россиялик рақибларини бир хил 15:12 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Бироқ учинчи даврада исроиллик Ювал Фрелихга худди шу ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.  

Жамоавий йўналишда кечган баҳсда вакилларимизни қуръа илк даврада Чехия термасига рўбаро қилди. Баҳс чех қиличбозларининг 45:33 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Вакилларимиз эртага Тошкентга қайтиб келишади. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98