Айни кунларда Жанубий Кореянинг Чонжу шаҳрида паралимпиянинг ўқ отиш тури  бўйича Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада дунёнинг 25 мамлакатидан 50 нафардан ортиқ спортчи куч синашмоқда.

Ушбу мусобақада ҳамюртларимиздан  Сервер Ибрагимов ҳам иштирок этмоқда. Хусусан вакилимиз 10 метрга пистолетдан отиш баҳсларининг финал босқичида 236.8 натижа қайд этди ва кумуш медаль соҳибига айланиб, ҳамюртларимиз орасида биринчилардан бўлиб 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, олтин медал 237.2 кўрсаткични қайд этган хитойлик  Янг Чаога насиб этган бўлса, бронза медалини унинг ҳамюрти Хуан Хинг (215.0) қўлга киритди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98