Стефан Карри мавсумдаги шахсий рекордини янгилади

Миллий баскетбол ассоциациясининг мунтазам чемпионатида навбатдаги кун беллашувлари бўлиб ўтди. Бу куннинг энг марказий ўйини, шубҳасиз, "Голден-Стэйт" ҳамда "Бостон" жамоалари ўртасидаги баҳс эди. 

МБАнинг юлдузларидан бири ҳисобланмиш Стефан Карри учрашув мобайнида 49 очко йиғиб, жамоасининг ғалабасида улкан хисса қўшибгина қолмасдан самарадорлик бўйича мавсумдаги шахсий натижасини ҳам янгилади. 

Карри тўплаган 49 очкнинг 13 таси беллашувнинг сўнгги дақиқасига тўғри келди. Стефан баҳс мобайнида  3 очколик уринишларнинг 13 тадан 8 тасини маваффақиятли якунлаган. Ушбу учрашув "Голден-Стэйт"нинг 109:105 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!