Бугун Осиё регби иттифоқи раҳбари Ага Ҳусайн Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.  

Хабарда келтирилишича, нуфузли меҳмон қабул учун миннатборчилик билдирган ҳолда, Ўзбекистонни регби ривожланаётган мамлакатлар қаторида эътироф этган. Шунингдек, яқин йиллар ичида ушбу спорт турининг янада ривожланишига ишонч билдирган.

Шунингдек, Ўзбекистон МОҚ бош котиби Жасур Матчанов ҳам мамлакатимизда бошқа жамоавий спорт турлари қаторида регбини ҳам ривожлантириш учун алоҳида дастур ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълум қилди.

«Ўзбекистонда регби турли минтақаларда ривожланмоқда. Тан оламиз, бизда база билан боғлиқ муаммо бор. Аммо, янги циклдан бошлаб бу борадаги муаммолар бартараф этилади. Мамлакатимизда жамоавий спорт турларини ривожлантириш учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқилмоқда, шу жумладан регби учун ҳам. Бу борада режаларимиз катта. Биз Ўзбекистон регби федерацияси билан биргаликда спортнинг ушбу турини оммавийлаштирамиз. Регби учун футбол стадионларини ажратишни режалаштириб қўйганмиз», – деди Жасур Матчанов.

Ундан ташқари, Тошкентда Марказий Осиё регби маркази очилиши ва бу ғоя Осиё регби иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланиши маълум қилинди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98