Тошкентда пневматик қуролдан ўқ отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақаларда республикамизнинг қарийб барча вилоятларидан 18 ёшгача бўлган спортчилар ғолибдлик учун курашмоқда.

Ўғил болалар ўртасида ВП-6 (пневматик милтиқдан нишонга 160 та ўқ узиш) машқи бўйича ўтган баҳсларда Тошкент вилояти вакиллари Сухроб Мирзажонов ҳамда Бехзод Рахматуллаев биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритди. Пойтахтлик Бурхониддин Эркаев учинчи ўрин эгаси бўлди.

Шу машқ бўйича қизлар ўртасидаги мусобақаларда пойтахт вилояти спортчиси Шахноза Турғунова энг яхши натижани қайд этди. Иккинчи ўрин наманганлик Мухтасар Тоҳировага тегишли бўлди. Сурхондарё вилояти вакиласи Наталья Слостён учинчи натижага эришган.

Мазкур турнирдан кўзланган асосий мақсад Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани тақдим этувчи мусобақаларда иштирок этадиган спортчиларни саралашдир. Чемпионатдаги натижалар ўтган йилгидан тубдан фарқ қилади. 2017 йилги энг юқори натижа мазкур чемпионатнинг ўртача кўрсаткичларига тенг келмоқда. Бу билан Ўзбекистонда ўқ отиш спорти кескин ривожланиб бораётганини таъкидлаш мумкин, – дейди мусобақа бош котиби Шокир Набиев.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98