Аввалроқ хабар берганимиздек, UFC президенти Дэйна Уайт енгил вазн тоифасида чемпион Хабиб Нурмагомедовнинг кейинги рақиби Конор МакГрегор бўлишини айтиб ўтди. Хабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов ушбу хабарга ўз фикрини билдирди.

- Албатта, бизнинг кейинги рақибимиз Конор бўлишидан хурсандмиз.

- МакГрегорнинг узоқ танаффусдан сўнг UFCга қайтиши сизга муаммолар туғдирмайдими?

Биз бошқа жангчиларга эътибор қаратмаймиз, жамоа олдига қўйилган вазифаларни бажаришимиз даркор. Яқин орада биз тоғда машғулотлар ўтқазишни режалаштирмоқдамиз.

Охирги жанг олдидан бизга қарши 5 жангчи алмашди, Конор эса бир четда турганди. Шуни айтишим жоизки, унинг Хабибга қарши жангда ҳеч қандай имконияти йўқ, - дея Нурмагомедовнинг сўзларидан иқтибос келтиради sport 24 нашри.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98