Али Абдуль-Азиз: Хабиб Фергюсонни оссонгина мағлуб этади

UFC енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби Хабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдуль-Азиз Нурмагомевдов - Тони Фергюсон қарама-қаршилиги ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Фергюсонга қарши жанг Хабиб учун оссон ва қизиқарсиз ўтади. Тони ҳар бир баҳсда рақибнинг зарбаларидан қулайди. Айтиб ўтишим жоизки, Фергюсон оҳирги UFC 229 турнирида иштирок этаётганида унинг тезлиги пасайганига эътибор бердим. Эслатиб ўтмоқчиманки, у Хабибга қарши баҳсда иштирок этишни икки марта рад этган.

Тан олиш лозим, Фергюсон ажойиб жангчи, бироқ унинг рақиблари Хабиб эмас, Нэйт Диас ёки Гэтжидир. Ўйлашимча, Нурмагомедов кейинги баҳсида кўпроқ даромад топиши керак, - дея Абдуль-Азизнинг сўзларидан иқтибос келтиради ESPN нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!