Россиялик аралаш жанг санъатлари (ММА) устаси Алкесандр Емельяненконинг кейинги жанги World Fighting Championship Akhmat (WFCA) доирасида 18 август куни Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Унинг рақиби америкалик Тони Жонсон эканлиги эълон қилинди.

Айтиб ўтиш жоизки, Емельяненко ўтган йилнинг сентябрь ойида фаолиятини қайта бошлаганди. Шу давр мобайнида, Саша 4та жанг ўтқазиб ҳар бир жангда ғалаба қозонган.

32 ёшли Тони Жонсон фаолияти давомида 15 учрашувда иштирок этиб, 11 маротаба ғалаба қозонган, 4та баҳсда мағлубиятга учраган. Охирги жангида россиялик спорт устаси Виталий Минаковга имкониятни бой берган.

Маълумот учун, Александр 9 июль куни Ектаринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган RCC турнири доирасида чехиялик Виктор Пештага қарши ринга чиқади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98