Аралаш яккакурашлар жангчиси Александр Емельяненько RCC Boxing турнири доирасида Габриэль Гонзага билан куч синашади.

- Александр 4 жангда ўз кучини кўрсатиш учун шартнома имзолайди, шуни айтиш жоизки, 2 учрашув “Ахмат” клуби доирасида бўлиб ўтади. Унинг биринчи жанги 5 май куни Гонзагога қарши бўлиб ўтади, - дейди RCC Boxing директори Алексей Титов.

36 ёшли Саша Емельяненко 3 йиллик танаффусдан сўнг фаолиятини 2017 йилнинг сентябрь ойида бошлаб юборди. Шу вақт оралиғида россиялик спортчи 3 марта рингга кўтарилиб ҳар бир учрашувда ғалаба қозонган. ММА доирасида Емельяненко 26 марта ғалабани қўлга киритган бироқ, 7та беллашувда ўз омадини қўлдан бой берган.

Маълумот учун, 38 ёшли Габриэль Гонзага фаолияти давомида 17 ғалаба ҳамда 11 марта мағлубиятга учраган.Бразилиялик спортчи ўз ҳаётининг 10 йилини UFCга бағишлаган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98