Енгилмас Мансур (Мангуст) Тўғизбоевнинг икки шогирди Бишкекда жанг қилади

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 11 март куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида FFC турнири ўтказилади.

ММА жангчиси ва ММА бўйича мамлакатимизнинг энг зўр мураббийи Мансур (Мангуст) Тўғизбоевнинг шогирдлари ҳам мазкур мусобақада иштирок этади.

Мусобақанинг 70 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Жаҳонгир Ёрқулов қирғизистонлик Берик Абдужапаровга қарши баҳс ўтказади. Вазни 63 кг бўлган Отабек Хамзаалиев эса мезбон спортчи Бахтиёр Тўйчибаев билан рақобатлашади.

photo_2018-01-28_18-25-34

“Бу мусобақа биз учун жуда муҳимдир. Жорий йилги илк турнирни ғалаба билан бошлашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Берик яхши жангчи, мен эса уни мағлуб этмоқчиман. Бу учун мураббийим Мансур ака билан тинимсиз машғулотлар ўтказмоқдамиз. Умид қиламанки, мазкур жангда ғалаба қозонаман”, - дейди Жаҳонгир Ёрқулов.

photo_2018-01-28_18-25-23

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!