Эркин курашчиларимиз кунни ғалаба билан бошлашди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувларда икки нафар ҳамюртимиз иштирок этмоқда.

Хусусан, -70 кг вазн тоифасида Ихтиёр Наврузов саралаш босқичида япониялик Кеисуке Отогурони 12:1, ҳиндистонлик Рана Панкажни 10:0 ҳисобида мағлуб этиб чорак финал масаласини ижобий ҳал қилди. Шунингдек, -97 кг вазнда курашган Магомед Ибрагимов саралаш босқичида туркиялик Фотиҳ Ясарлини 6:3 мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди.

Қайд этиш лозим, кейинги босқичда Ихтиёр Наврузов грузиялик Зураби Якобишвилини синовдан ўтказса, Магомед Ибрагимовга беларус вакили Алиаксандр Хустин рақиблик қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!