Фарҳод Тўраев: "Гран-прида ёшларга ҳам имконият беряпмиз"

Хабар берганимиздек, бироз аввал эртага старт оладиган дзюдо бўйича Тошкент Гран-присининг навбатдаги беллашувлари аввалидан қуръа ташлаш маросими ва матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Расмий тадбир ўз якунига етганидан сўнг терма жамоа бош мураббийи Фарҳод Тўраев спортчиларимизнинг мусобақага кўрган тайёгарликлари ва нималар кутаётгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Мусобақага қизғин ҳозирлик кўрдик. Пойтахтимизда Республикамизнинг барча вилоятларидан жам бўлган дзюдочиларни йиғиб кунига 2 маҳалдан ҳар куни машғулотлар олиб бордик. Тайёгарлик жараёнида дзюдочиларимизга вақтида дам ҳам бердик. Регламентга кўра, ҳар бир вазн тоифасида 4 нафар спортчиларимизни жойлаштиришимиз мумкин. Шу имкониятдан фойдаланиб, ҳар бир вазнларда маҳоратли полвонларимиз ёнига ёшларни ҳам қўйиб, уларга тажриба олиш, катта мусобақалар ҳавосидан баҳра олиш имкониятини яратиб беряпмиз", – дейди Фарҳод Тўраев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!