20 сентябрь куни Озайрбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати беллашувлари старт олади. Ушбу дунё биринчилиги 2020 йили Токиода бўлиб бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма бериши билан ҳам аҳамиятли бўлгани учун ҳам унда 131 мамлакатдан 800 дан зиёд спортчининг иштироки кутилмоқда. Табиийки, ушбу мусобақада ҳам дзюдочиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Халқаро дзюдо федерацияси расмий сайтида мусобақада иштирок этиши белгилаб қўйилган спортчилар номи эълон қилинган. Унга кўра, терма жамоамиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади: 

  • -60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев;
  • -66 кг: Сардо Нуруллаев;
  • -73 кг: Ғиёсжон Бобоев ва Ҳикматулло Тўраев;
  • -81 кг: Шарофиддин Болтабоев;
  • -90 кг: Давлат Бобонов;
  • -100 кг: Шерали Жўраев ва Муҳаммадкарим Хуррамов;
  • +100 кг: Бекмурод Олтибоев;
  • -48 кг: Диёра Келдиёрова;
  • -52 кг: Гулноза Зияева;
  • -57 кг: Амина Мамедова;
  • -70 кг: Гулноза Матниязова ва Шоҳиста Назарова;
  • -78 кг: Нодира Йўлдошева.

Терма жамоамиз 17 сентябрь куни Боку сафарига жўнаб кетишади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98