Марокашнинг Работ шаҳрида каратэ бўйича нуфузли "Premier League" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу турнирнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида икки нафар спортчимиз иштирок этмоқда. Эътиборлиси, уларнинг ҳар иккиси ҳам ҳозирча барча беллашувларни ўз фойдаларига ҳал қилиб, финалгача етиб келишди.

МОҚ матбуот хизматининг маълум қилишича, -60кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган Садриддин Сайматов Швейцария, Франция, Қозоғистон ва Тунис давлатларидан ташриф буюрган спортчиларни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди Сайматов олтин медаль учун туркиялик Айкут Каяга қарши жанг қилади.

-75кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Достонбек Отаболаев Чили, Латвия, Венгрия, Франция вакилларидан устун келди. Ҳал қилувчи баҳсда Достонбек беш карра жаҳон чемпиони ҳисобланган озарбайжонлик Рафаэль Агаевга қарши баҳс юритади.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Баҳринисо Бабаева илк жангида имкониятни бой бериб қўйди. Яна бир спортчимиз Барно Мирзаева эса ҳали турнирдаги иштирокини бошламади.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтишимиз лозимки, бугунги кунгача "Premier League" мусобақаларида хеч қачон битта турнирда бирданига икки нафар каратэчимиз финал йўлланмасини қўлга киритмаганди. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98