Каратэчиларимиз 3 бронза медалини қўлга киритишди

Шинкиокушинкай каратэ бўйича ўтказилган Тожикистон мустакиллиги чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 3 та бронза медалини қўлга киритишди.

55 кг вазн тоифасида беллашувларга киришган Навруз Шавкиев термамиз ҳисобига дастлабки бронза медални олиб келган бўлса, Умиджон Салоҳиддинов (65 кг) ва Шаҳбоз Зиётов (85 кг) яна иккита бронза медални қўшиб қўйди.

IMG_20180924_212904_146

Ушбу мусобака “НУР-ХАС” каратэ маркази аъзолари учун ноябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги ва Қозоғистоннинг Астана шаҳри мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтади.

Спортчилар энди бўлажак мусобақаларга тайёргарликни 25 сентябрдан Навоий шаҳридаги “НУР-ХАС” каратэ спорт залида давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!