Каратэчиларимиз Париждан қайтиб келишди

26-28 январь кунлари Франция пойтахтимида каратэнинг WKF йўналиши бўйича Гран-при сериясига кирувчи Париж очиқ чемпионати бўлиб ўтди. 2020 йилги Токио Олимпиадасига киритилган ушбу йўналиш бўйича ўтказилаётган беллашувлар қизғин кечмоқда. Олимпиадага рейтинг очколарини тақдим этувчи жорий турнирда терма жамоамизнинг уч нафар вакили иштирок этиб, бугун бугун тонгда пойтахтимизга қайтиб келдилар. Турнирда Отаболаев Достон -75 кг, Садриддин Сайматов -60 ва қизлардан Бабаева Баҳринисо -50 килограммгача вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилишди. Муросасиз кечган беллашувлар якунига кўра ўз вазн тоифасида жаҳон рейтинги етакчиси бўлиб турган Садриддин Сайматов бронза медалига сазовор бўлибгина қолмасдан рейтингдаги етакчилигини сақлаб қолди ва Олимпиада учун 475 рейтинг очкосини қўлга кирити.

Каратэчиларимиз учун айни дамда мусобақалар мавсуми бошланди. Яна бир неча кундан сўнг вакилларимиз Испанияда бўлиб ўтадиган навбатдаги йирик турнир турнирда ўз омадини синаб кўришади. Олимпиада рейтинг очколарини тақдим этувчи ушбу мусобақада ҳам юртдошларимизга муваффақият тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!