Кикбоксингчиларимиз Россияда 40та медални қўлга киритди

Россиянинг Анапа шаҳрида кикбоксинг бўйича ўтказилган жаҳон кубоги – «Даймонд» мусобақасида ҳамюртларимиз Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. 

Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси мазкур мусобақага жами 56 нафар спортчини олиб борди.

Дунёнинг 12 давлатидан 750 нафарга яқин спортчи иштирок этган мусобақада терма жамоамиз аъзолари 20 олтин, 14та кумуш ва 16 бронза медални қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси бугун пойтахтимизга етиб келади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!