Конор Макгрегор реванш жанг бўйича таклиф олди

Енгил вазн тоифасида UFC в чемпиони Жозе Алдо икки вазн тоифасининг собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор билан реванш жанг ўтказишни режалаштирмоқда.

Рад этишни бас қилиш вақти келди, – деб ёзади бразилиялик спортчи ўзининг твиттер саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, спортчиларнинг биринчи тўқнашуви 2015 йил декабрда UFC 194 турнири доирасида ўтказилган ва ўшнада Конор рақибини 13 сонияда мағлуб қилган. Бу бразилиялик спортчининг 18 жангдан иборат кетма-кет ғалабасига нуқта қўйган ва Алдо фаолиятидаги илк мағлубиятини тан олган.

Алдо сўнгги марта шу йилнинг июл ойида октагонга чиққан ва америкалик Жереми Стивенсни нокаутга учратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!