МакГрегор ва Мэйвезер UFCда ўзгарган қоидалар бўйича жанг қилишади

Хабарингиз бор, Флойд Мэйвезер ва Конор МакГрегорнинг иккинчи қарама-қаршилиги UFС қоидалари бўйича бўлиши кутилмоқда. Аммо The Sports Journal нашрининг хабар беришича ушбу жанг аралаш яккакурашлар жангларининг ўзгартирилган қоидалари бўйича ўтади.

- Флойд ҳамда Конор октагонда жанг қилишади. UFC қўлқопларида, шуни айтиш жоизки беллашув 5 раунддан иборат бўлиб ҳар бир раунди 5 дақиқадан бўлади.Баъзи бир зарбалар: оёқ, тейкдаун, тирсак ва тиззалар билан зарба бериш ман этилади. Бироқ, клинчга олишга руҳсат берилди, - дейди нашр бош муҳаррири Омар Аль Раиси.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг август ойида Мэйвезер МакГрегорни бокс қоидалари бўйича мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!