Нурсултон Рўзибоев 18 август куни рингга кўтарилади

Аралаш яккакураш жанг санъатлари устаси ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев ўзининг навбатдаги жангини 18 август куни “World Championship Akhmat 50” юбилей турнири доирасида ўтказади.

77.1 кг вазн тоифасида ҳамюртимизга россиялик Магомед Нуров рақиблик қилади. Бу спортчи профессионал жангларда 7 марта рингга ктарилиб, 5 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган.

Нурсултон Рўзибоев ҳисобида эса 18 ғалаба, 4 мағлубият ва 1 дуранг мавжуд.

Nursulton_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!