Таэквондо (WTF). Жаҳон чемпионатида медалларимиз сони учтага етди

 

Аввал хабар берилганидек, Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Кеча бўлиб ўтган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисоби яна битта медалга кўпайди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда -52кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Озода Собиржонова барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда финалгача етиб борди. Аммо, ҳал қилувчи жангда у америкалик Анастасия Золотичга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан кифояланди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ўғил болалар ўртасида ўтказилган баҳсларда -45кг вазн тоифасида Амирбек Тўраев кумуш, -51кг вазнда эса Улуғбек Рашидов бронза медалини қўлга киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!