Таэквондочимиз Москва Гран-присида совриндор бўлди

Россия пойтахти Москва шаҳрида таэквондонинг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган йўналиши бўйича навбатдаги йирик Гран-при турнири бўлиб ўтди. Сайёрамизнинг энг кучли таэквон усталари иштирок этган жорий мусобақада юртимиз шарафини Максим Рафалович ва Умида Абдуллаева ҳимоя қилишди. 

Қувонарлиси, -80 килограммгача бўлган вазн тоифасида даянга чиққан Максим Рафалович ярим финалгача етиб бориб, мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди. Вакилимиз медаль йўлида АҚШ, Буюк Британия, Туркия каби мамлакат вакилларини доғда қолдирди, бироқ финал остонасида иорданиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Афсуски, -67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Умида Абдуллаева медаллар учун курашдан эрта чиқиб кетди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!