Тони Фергюсон Хабибга: Сен фақат қоғозда чемпионсан

Аралаш яккакурашлар жангчиси Тони Фергюсон UFC енгил вазн тоифасидаги чемпион Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди.

- Шуни айтишим жоизки, Хабиб сенинг мухлисларинг тарбиясиз эканлигига ишноч ҳосил қилдим. Жароҳатим туфайли октагонга чиқмаганим - сенинг омадингдир! Биламизки, сен рингда гаплашишни яхши кўрасан, мен сени кўз ёш тўкишга мажбур қилардим. 3 раундда эса отангни ёрдамга чақиришга тушардинг. Сен фақат қоғозда чемпионсан!, - дея Тонининг сўзларидан иқтибос келтиради MMA Fighting нашри.

Маълумот учун, Тони Фергюсон UFC 223 доирасида Нурмагомедовга қарши жанги Тонининг жароҳати туфайли қолдирилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!