UFC собиқ чемпиони: Хабиб Конорни мағлуб этишига ишончим комил

UFC собиқ чемпиони Фабрисио Вердум Хабиб Нурмагомедов Конор МакГрегор учрашувида кимни фаворит деб ҳисоблаётганини айтиб ўтди.

- Ўйлашимча, устунлик Хабиб томонда. У Конорни ўлдириб қўйиши ҳам мумкин. Нурмагомедов кўп вақтини машғулотларда ўтказади ва уни кучлироқ дея ҳисоблайман, - дея Вердумнинг сўзларидан иқтибос келтиради TMZ нашри.

Маълумот учун, UFC енгил вазн чемпионлиги учун баҳсда Нурмагомедов - МакГрегорга қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!