Эркин курашчиларимиз ҳам Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлашди

Хабарингиз бор, айни кунларда Қирғизистон пойтахтида спорт курашлар бўйича Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақада эркин курашчилар ҳам чиқишларини бошлади. 

Эркин курашчиларимиздан биринчи бўлиб Маҳмуджон Шавкатов 57 кг вазн тоифасида биринчи бўлиб финал йўлланмасини қўлга киритди. Полвонимиз дастлаб Хитой Таипейи, чорак финалда Қозоғистон терма жамоаси аъзоларини мусобақадан чиқариб юборди. Ўта муросасиз кечган ярим финал белашувида эса эронлик Нодир Аҳмад Ҳожиғанясамокоушини 10:9 ҳисобида доғда қолдириб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Унинг финалдаги рақиби Япония ва КХДР аъзолари ўртасидаги баҳсдан аниқ бўлади. 

Шунингдек, терма жамоамизнинг қолган аъзолари ҳам мағлубиятсиз ўз юришларини давом эттиришяпти. Хусусан, Рио Олимпиадаси совриндори Темуржон Усмоноҳунов (-65 кг), Ихтиёр Наврўзов (-70 кг), Рашид Қурбонов (-79 кг) ҳамда Магомед Ибрагимов (-97 кг) ярим финалгача етиб келишди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!