Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамаоси аъзолари Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олишди. Полвонларимиз ушбу шаҳарда ташкил қилинган халқаро ўқув-йиғин машғулотида иштирок этишади. 

Юртдошларимиз ва мезбонлардан ташқари бу йиғинда Озарбайжон ва Италиядан келган эркин курашчилар ҳам қатнашишади. Ушбу йиғин Ўзбекистон ва Туркия кураш ассоициацияларининг 2020 йилги Олимпия ўйинларига тайёгарликни ҳамкорликда олиб бориш дастури асосида ташкил қилинган. 

Йиғинга бош мураббий Алим Ҳикматов қуйидаги спортчиларимизни жалб қилган: Бекзод Абдурахмонов, Жаҳонгирмирзо Туропов, Мирза Ҳаитов, Маҳмуд Муродов, Баҳодир Аслонов, Аббос Раҳмонов, Ихтиёр Наврузов, Темуржон Усманохунов, Иса ва Жаброил Шапиевлар.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98