Ўзбек жанг санъати бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди (фото)

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуида ўзбек жанг санъати бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.

Икки кун давомида республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 500 нафардан ошиқ спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этди.

Сарвиноз Рустамова, Мохира Абдухалимова, Дилновоз Мирзараҳимова, Зуҳра Умрзоқова, Жамшид Муродқулов, Беҳзоджон Акбаров, Хуршид Мардонов, Дилмурод Эргашев, Исмоилжон Зокиров каби спортчилар маҳорат бобида тенгдошларидан анча устун эканликларини амалда исботлай олди.

Чемпионатнинг ғолиб ва совриндорлари Бутунжаҳон жанг санъатлари бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионатларида, Германия, Франция, АҚШ, Жанубий Корея давлатларида бўладиган Халқаро турнирларда иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!