Россиялик теннисчи Дарья Касаткина Лондон шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилаётган Уимблдон турнирининг чорак финалига йўл олди.

У майса қопламали кортларда ўтаётган "Катта дубулға" туркумига кирувчи мазкур мусобақанинг тўртинчи даврасида бельгиялик Алисон ван Уйтванкни 6:7, 6:3, 6:2 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа Касаткина Уимблдон турнирининг ярим финал босқичига чиқиш учун германиялик Анжелик Керберга қарши ўйин ўтказади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98