Дарья Касаткина икки соат курашди, бироқ...

Россиялик Дарья Касаткина Цинциннати шаҳридаги хотин-қизлар ўртасида ўтаётган турнирда биринчи даврада мағлубиятга учради.

"Western & Southern Open" турнирининг илк босқичида Дарья хорватиялик Петра Мартичга қарши кортга чиқди ва 6:4, 4:6, 3:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Энди Мартич мусобақанинг иккинчи даврасида америкалик Аманда Анисимова билан ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!