Денис Истомин иккинчи даврага йўл олди

Австралиянинг Брисбен шаҳрида эркаклар ўртасида ўтказилаётган соврин жамғармаси 528.910  АҚШ доллари бўлган “АTP Brisbane International – 2018” турнирининг биринчи даврасида Денис Истомин  ва Дамир Жумхур ўзаро рақобатлашди.

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Босния ва Герцеговина вакили Дамирга қарши ўтказилган ўйиннинг биринчи сетида 7:6 ҳисобида мағлубитяга учраган бўлса, иккинчи сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этди.

Ўйиннинг сўнгги ҳал қилувчи учинчи сетида Денис Истомин аниқ тўп узатмалари билан 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Sports.uz

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!