Наманганда Халқаро теннис федерацияси томонидан хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг ярим финалида энг кучли теннисчиларимиз - Сабина Шарипова ҳамда Нигина Абдураимова ўзаро рақобатлашади.

Барчамизга маълумки улар ўртасидаги учрашувлар доимо кескин ва муросасиз ўтади. Теннис бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг энг кучли спортчилари ҳисобланган Сабина ва Нигина шу кунга қадар жами беш маротаба ўзаро рақобатлашган.

18765960_10156350763528569_2104877976250508344_n_2

Улар ўртасидаги илк учрашув 2009 йили Тошкентда ўтган ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнирдир. Унда Сабина 4:6, 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, ўша йили Қаршида ўтган мусобақада Нигина яна бир бор имкониятни бой бериб қўйган. Орадан бир йил ўтиб яна ўша турнирнинг иккинчи даврасида Шарипова 6:3, 7:6 ҳисобида зафар қучади.

2014 йили Фарғонада ITF томонидан ўтказилган турнирда Нигина 1:6, 7:5, 6:4 ҳисобида зафар қучади. Энг кучли теннисчиларимиз ўртасидаги энг сўнгги учрашув БААда ўтган соврин жамғармаси 100.000 АҚШ доллари бўлган турнирда ўтган. Ушбу учрашувда Сабина Шарипова яна устун келган.

Шу тариқа Сабина ва Нигина ўртасидаги ўзаро ўйинлардаги ҳисоб 4:1 бўлиб турибди. WTA рейтингида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Шарипова 169 поғонада бораётган бўлса, иккинчи рақамли теннисчимиз Абдураимова 330 поғонада бормоқда. Бу йилги мавсумда Сабина Шарипова бир қатор турнирларда муносиб иштирок этди. Афсуски, Нигина Абдураимова эса халқаро турнирларда бир оз омадсизликка учради.

dtBjh014746260056380_b_1

Статистика натижаларидан кўриниб турибдики, Сабина Шарипова азалий рақиби Нигина Абдураимовадан устунроқ. Нима бўлганда ҳам теннисда кутилмаган натижалар қайд этилади. Улар ўртасидаги учрашув эса кескин ва муросасиз ўтиши аниқ.

Sports.uz

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98