Григор Димитров ғалаба учун тўрт соат қийналди

Париж шаҳрида WTA ва ATP томонидан ўтказилаётган "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирида иккинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада болгариялик теннисчи Григор Димитров америкалик Жаред Дональдсонга қарши кортга чиқди. Улар ўртасидаги учрашув тўрт соатдан ошиқ давом этди. Кескин ва муросасиз баҳсда Григор рақибини 6:7, 6:4, 4:6, 6:4, 10:8 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа қийин ўйинда ғалаба қозонган Димитров Франция очиқ чемпионатининг учинчи даврасида испаниялик Фернандо Вердаскога қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!