Нигина Абдураимова германиялик гўзал қиз билан ўйнайди

Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ўтаётган “Тошкент опен – 2018” мусобақасида биринчи давра баҳслари давом этади.

Бугун ўтказиладиган яккалик беллашувларида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова германиялик Мона Бартелга қарши кортга чиқади.

Ушбу даврада Ирина-Камила Бегу(Руминия) – Катерина Козлова (УкраинаВера Звонарева (Россия) – Тамара Зиданшек (Словения), Марта Костюк (Украина) – Аранча Рус (Голландия), Бояна Йованоски Петрович (Сербия) – Вера Лапко (Беларусь), Ольга Данилович (Сербия) – Анна Калинская (Россия), Евгения Родина – Магдалена Фреч (Польша) билан куч синашади

Жуфтлик баҳсларида, Оқгул Омонмуродова канадалик Эжени Бушар билан, украиналик К. Козлова ҳамда россиялик В.Звонаревага қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!