Оқгул Францияда омадсизликка учради

Ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова Франциянинг Шебур шаҳрида ташкиллаштирилган турнирда иштирок этди.

Ҳамюртимизга илк  даврада хиндистонлик Карман Каер Танди рақибалик қилди. WТА рейтингида 309-ўринда бораётган Танди теннисчимизни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Маълумот учун, Омонмуродова ушбу рейтингда 346-ўринда туради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!